Боёвут тумани ИИБ ҲПБ томонидан Садриддин Айний номидаги маҳаллада профилактик тадбир ўтказилди. Туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, лейтенант Сурайё Пўлатова маҳалладаги учта низоли оилада бўлиб, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик, тазйиқларнинг олдини олиш, муҳитни соғломлаштириш, ўзаро тушунмовчиликларни бартараф этишга оид тушунтириш ишларини олиб борди. Тадбир давомида битта оиладаги ижтимоий муаммолар ҳал этилди.  

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.