Фарғона вилоятнинг Ўзбекистон туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, соҳага инновасион технологияларни жорий этиш ва фуқаролар ўртасида йўллларда ҳаракатланиш маданиятини юксалтириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида “Қўқон – Мингтут – Аэропорт”, “Қўқон – Яйпан – Исфара”, “Яйпан – Ўқчи – Шойимбек” йўналишидаги йўлларнинг бир неча жойига шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди, кўчма светофор ва маёқлар ўрнатилди.
Тумандаги бир неча умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотининг олдига асфалът қопламаси ётқизилиб, сунъий нотекислик ҳосил қилинди. Шўрсув қишлоғида 5 та сунъий нотекислик яратилиб, кўчма светофор ўрнатилгани ҳам ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақиришда муҳим омил бўлмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
