Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш ички ишлар органлари фаолиятида муҳим ўрин тутади. Навоий давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факултети талабалари ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган учрашув ҳам буни тасдиқлайди.

Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи ёшлар, хусусан талабалар томонидан содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари ҳар биримизни ташвишга солувчи, мулоҳазага чорловчи масала эканлигини таъкидлашди. Ёшлар ўртасида қайд этилётган жиноятлар, жумладан фирибгарлик, ўғрилик ва терроризм каби ҳолатларнинг ҳамда кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар ва тавсиялар берилди. Ота-оналарга эса ўз фарзандлари тарбияси ҳамда таълим олиш жараёнларини назорат қилиб боришлари лозимлиги айтилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.