Бухоро давлат университетида хорижий тиллар факултетининг 1–2 босқич талабалари иштирокида "Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олишнинг назарий-ҳуқуқий асослари" мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Бухоро вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари талабалар ўртасида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришди.
Д. ШАРОПОВА,
подполковник.
Бухоро вилояти.
