Урганч давлат университетида ёшлар ўртасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ бошлиғи, полковник Сардорбек Рахимов иштирок этиб, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берди. Шунингдек, тадбирда талабалар томонидан содир этилган қонунбузарликлар ва уларнинг салбий оқибатлари аниқ мисолларда таъкидлаб ўтилди. Учрашувда инсон ҳаётига хавф солувчи тиғли жисмларни олиб юриш қонунга хилоф эканлиги бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
Тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб олишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
