Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган 12-мактабда ўзгача тарзда нишонланди. Шу куни байрам тадбирига икки нафар муддатли ҳарбий хизматчи кириб келиб, узтозларга эҳтиром кўрсатди. ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7257-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган оддий аскарлар У.Омонов ва С.Рустамов ўзларига таълим берган устозларини байрам билан муборакбод этиб, чуқур миннатдорлик билдиришди. Гул ва совға-саломларни топширишди. Бу эътибор ва эҳтиромдан устозларнинг боши кўкка етди.

Ўз мухбиримиз.