ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Даврон Ашуров хизмат сафари билан пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда бўлди.

Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда маънавий-руҳий ҳолати ва билим савиясининг қай даражада эканлигини аниқлашдан иборат эди.

Бу борада ҳарбий хизматчилар билан турли интеллектуал тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг салоҳияти яна бир бор синовдан ўтказилди.

Шунингдек, қўмондон ўринбосари командир ва бошлиқлар томонидан шахсий таркиб билан “ходимбай” ва якка тартибдаги профилактик ишлар қай даражада олиб борилаётганлиги билан ҳам қизиқиб, бу борада камчиликларга йўл қўйган айрим мутасаддилар огоҳлантирилди.

Шундай қилиб, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш якунида полковник Д. Ашуров она Ватанимиз ҳимоячиларини масъулиятли касбида юзага келадиган барча қийинчилик ва машаққатларни сабот билан енгишга, юртимизнинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб, унга содиқ бўлишга чорлади.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.