Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимига оид қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини маҳкумларга етказиш мақсадида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД масъул ходимлари, шунингдек жазони ижро этиш колониялари раҳбарияти томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, яқинда Президентимизнинг 2018 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги фармони талаблари 10-сон жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган шахсларга тушунтирилди. Мазкур муассасада ҳар ҳафтанинг жума куни “Маҳкумларга афв этиш ва инсонпарварлик далолатномасини қўллаш масалаларини тушунтириш ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш куни” этиб белгиланган. Муассасадаги учрашувхона, фуқароларни қабул қилиш хоналари, маҳкумларнинг яшаш саҳнлари, туркум маърифатхоналарида ҳам тарғибот баннерлари ўрнатилган.
Шаҳризод Шокиров,
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД
Ахборот хизмати бошлиғи,
лейтенант.
