Когон туманида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари кучайтирилди. Жумладан, туман ИИБ масъул ходимлари томонидан 2021 йилда аёллар томонидан кўп содир этилган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари учун қизил тоифага киритилган маҳаллаларда ушбу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган ҳолда кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, келгусида айнан хотин-қизларнинг жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари, ушбу турдаги жиноятларнинг салбий оқибатлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларни кучайтирилиб, жиноятларнинг олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатишмоқда. Маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оила-турмуш доирасида хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида нотинч оилалар муаммолари ўрганилиб, низоларни бартараф этиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилиб, уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари таъминланмоқда.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
