ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари Навоий вилояти ИИБ Навбатчилик қисмида бўлишди. Тадбир жараёнида ўқувчиларга “102” хизмати фаолиятини ташкил этиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамда уларни фош этишда ушбу хизматнинг роли ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, лицей ўқувчилари Навоий шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида ташкил этилган Вазиятлар маркази фаолияти билан ҳам танишишди. Бу ердаги замонавий ахборот технологиялари, кузатув камералари ва уларнинг ишлаш тартиби, жиноятларнинг олдини олиш ва уларни “иссиқ изида” фош этишдаги аҳамияти мутахассислар томонидан тушунтирилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг соҳа ҳақидаги тасаввурларини бойитишдан иборат эди. Ўйлаймизки, ушбу мақсадга эришилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.