Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 2021 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар таҳлили ва муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган йиғилишда тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида эришилган ютуқлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жиноят ишларини тергов қилишда бир қатор ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Бунда тизимда хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ҳиссаси борлиги таъкидланди.

Бироқ, ижобий кўрсаткичлар билан бирга, хато ва камчиликлар ҳам борлиги айтиб ўтилди. Иш сифати ижобий томонга ўзгармаётган айрим тергов бўлинмалари ва ходимларига зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Шунингдек, йиғилишда намунали фаолият олиб бораётган тергов бўлинмалари, суриштирувчи ва терговчилар номи эътироф этилиб, улар ташаккурнома, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари, компютер жамланмаси ҳамда бошқа совғалар билан тақдирланди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.