Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва аниқ ташхис қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт хизматида ИИВ Тиббиёт бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан “Тиббий кўрик ва даволаш муолажалари” мавзусида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. 

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда шифокорлар соҳага оид кўплаб масалалар бўйича фикр алмашишди. Шундан сўнг, мутахассислар тиббиёт хизмати поликлиникасига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. 

Кўрик давомида касаллик аломатлари аниқланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, малакали мутахассислар соҳа фахрийларининг хонадонларига ҳам бориб, уларнинг соғлиғини текширишди.

Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган бу каби сайёр тадбирлар кўпчилик беморлар дардига малҳам бўлиши шубҳасиз. 

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.