Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари томонидан турли мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб турилади. Навоий ИИВ академик лицейи ўқувчилари учун ташкил этилган бу галги тадбир "Сувчечак касаллиги ва унинг профилактикаси" мавзусига бағишланди.
Унда сўзга чиққан педиатр шифокорлар сувчечакнинг юқиш йўллари ва асоратлари ҳақида батафсил тўхталишди. Шунингдек, касалликнинг белгилари сезилганда, дарҳол мутахассис шифокорга мурожаат қилиш, иложи борича атрофдагилар билан мулоқотда бўлмаслик, тўғри овқатланиш, гигиена қоидаларига доимо риоя қилиш борасида тавсиялар беришди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
