“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Малака ошириш институти ўқув курсига жалб қилинган тингловчиларнинг руҳий психологик ҳолатини ўрганиш, улар билан психологик тренинглар ўтказиш мақсадида “Ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятида психологик билимларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида психолог А.Абдуллаэв сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш муаммосини самарали ҳал этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ўзларига берилган ваколат доирасида самарали фаолият юритиб келаётганлиги, жиноятларнинг келиб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, вояга етмаганларга алоҳида ёндашув асосида таълим-тарбия бериш хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳозирги пайтда содир этилаётган жиноятлар асосида ижтимоий тармоқларнинг ҳамда носоғлом оилавий муҳитнинг таъсир этаётганлигига эътибор қаратиб, бунинг олдини олиш учун оиладаги муҳитни яхшилаш, ёшларни ватанпарварлик, мардлик руҳида тарбиялаш кераклиги тўғрисида таъкидлади. 

Тингловчиларда давра суҳбати ижобий таассурот қолдирди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.