Амударё туманида «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётган фуқаро аниқланди, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Амударё тумани ҳудудида ички ишлар ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушбу туманда яшовчи 1979 йили туғилган С.Х. исмли шахс ўзига тегишли томорқада гиёҳвандлик ўсимликлар сирасига кирадиган «каннабис» ўсимлигини экканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-бўлими билан жиноят иши қўзғатилган.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«На посту» мухбири.
Қорақалпоғистон Республикаси.
