Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Музаффар Рахматуллаев томонидан Тойлоқ тумани ИИБ фаолияти ўрганилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилади.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида туман ҳудудида содир этилиб, ҳозирги кунга қадар фош этилмасдан қолаётган жиноятлар туман ИИБ раҳбарияти ва тегишли хизмат ходимлари иштирокида муҳокама қилинган. Ва қонун устуворлиги, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилган.
Шунингдек, тумандаги энг кўп жиноят содир этилган ва ҳозирда қизил ҳудудга кирган Чароғбон маҳалласининг таянч пунктларида маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказилди. Профилактика инспекторларининг фаолияти билан танишиб, иш юритувидаги ҳужжатлар ва бажарган ишлари, хизмат шароитлари ҳам ўрганилди.
Бундан ташқари, ходимбай ишлаш тизими асосида тумандаги ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, яқинлари билан суҳбатлашилиб, яшаш шароитлари кўздан кечирилди.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
