Кўҳна Бухорои шариф ўзининг шарқона жозибаси ҳамда жилоси билан ҳамиша хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар диққат марказида бўлиб келмоқда. Йилига минглаб сайёҳлар қадим тарихни ўзида акс эттирган обидаларни кўриш учун ташриф буюришади.

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари сайёҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсиз сайёҳлик муҳитини яратиш, шунингдек, меҳмондўстлик фазилатларини намоён этиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда. Бундан ташқари, сайёҳлар томонидан бўлган ҳар қандай мурожаат ўз вақтида ҳамда ижобий ҳал этилиши йўлга қўйилган.

Кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ўзининг ижобий самарасини бериб, сайёҳлар ҳамиша миннатдор бўлишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, вилоятнинг туризм салоҳиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

М.Рашидова,

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.