Ички ишлар органлари тизимида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ М ва ФРБ ходимлари ҳам ўзларига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этишмоқда.
Жумладан, яқинда Китоб тумани М ва ФРБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик тадбирларда туман ҳудудида фаолият олиб бораётган чет эллик тадбиркорлар томонидан қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Жумладан, “Наврўз” Мфйда ташкил этилган хорижий корхона раҳбари Х. В. ўзи раҳбарлик қилаётган Мчжда 2 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқароларини, ишчи визаси бўлса-да, вақтинча рўйхатдан ўтказмасдан, ноқонуний равишда яшаб келаётганлиги аниқланган. Улар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра жаримага тортилди.
Мазкур фуқароларга бу хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлиги тушунтирилиб, келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фарруҳ БОЙМИРЗАЕВ,
Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, катта лейтенант.
