– Жорий йилнинг ўтган даврида 2673 та ёзма ва оғзаки мурожаатда кўтарилган муаммоларнинг 1516 тасига ижобий ечим топилди, – дейди Жиззах вилояти ИИБ Ташкилий бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, маёр Фурқат Жўраев.
– Фуқаролар бошқармамизга ёзма, оғзаки, уяли алоқа воситалари, электрон манзил ёки почта орқали мурожаат қилишади. Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида ўрганиш, кўтарилган масалага қонунан ечим топиш, умид билан келган ҳар фуқарони рози қилиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Дарҳақиқат, айни мақсадда ички ишлар органлари масъулларининг сайёр қабуллари уюштириляпти. Заруратга кўра, аризачига мурожаат ижроси юзасидан хабарномалар йўлланаётир.
Айтиш жоизки, ички ишлар органларига қилинган ҳар қандай мурожаат соҳанинг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларида рўйхатга олинади, унда кўтарилган муаммо ва масалаларни ҳал қилиш муддатлари белгиланади ва қатъий назорат остига олинади. Худди шундай, мазкур масалага шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида 2 нафар раҳбар ходим масъул этиб бириктирилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
