Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари туманнинг бўш ер майдонида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 гектар ер майдонига 1300 туп турли мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экишди. Тадбир давомида арча, клён, япон саффораси, шумтол, қайрағоч, каталпа, павловния, айлант, туя, ясин каби дарахт кўчатлари экилди. 

Шунингдек профилактика инспекторлари ҳам хизмат уйлари атрофларига 200 тупдан ортиқ мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экишди. Тадбирда Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи иштирок этди. Ушбу мавсумда яна 1500 тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилади.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

ўз мухбиримиз.