Фарғона вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича бўлими томонидан маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда, ўқув юртларида ҳуқуқий профилактик тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, Фарғона давлат университети ётоқхонаси ҳамда математика факултетида ташкил этилган учрашувда хотин-қизларга нисбатан қилиниши мумкин бўлган тазйиқ ва зўравонликлар профилактикаси бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Тадбирда сўз олганлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаслик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий-руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби масалаларда сўз юритдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.