Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туман ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири давом этмоқда.

Урганч шаҳрида ўтказилган мазкур тадбирда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида асосий эътибор жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қидирувдаги шахсларни аниқлашга қаратилди.

Маҳаллаларда ўтказилган тарғибот тадбирларида ўғирлик, гиёҳвандлик, фирибгарлик, одам савдоси, терроризм каби жиноятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, хонадонлар ва тадбиркорлик объэктларининг хавфсизлигини таъминлашда қўриқлаш хизматидан самарали фойдаланиш, уй-рўзғор буюмларини қаровсиз қолдирмаслик бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири давом этмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.