Тошлоқ тумани ИИБ Ташкилий бўлим мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, капитан Достонбек Ғуломов устозлар ўгитига таяниб хизмат олиб бораётган ва кўплаб ютуқларга эришиб келаётган касб фидойиларидан биридир.

У 2019 йилда ИИВ Академиясининг тезкор қидирув фаолияти йўналишини тугатиб, Тошлоқ туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида иш фаолиятини бошлаган. Эндиликда аҳолидан тушаётган мурожаатлар билан ишлашда ҳам фаоллик кўрсатяпти.

Ёш ва фидойи ходимнинг 2020 йил 26 август куни Президент фармонига кўра, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани, ўтган йиллар давомида вилоят ҳокимлиги ҳамда ИИБ раҳбарияти томонидан бир неча маротаба рағбатлантирилгани ҳам унинг хизматига берилган муносиб баҳодир.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойида Тошлоқ тумани ИИБ бошлиғи номига 295 та мурожаат келиб тушган бўлса, улардан 242 таси ижобий ҳал этилди. 12 та мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Қолган мурожаатлар эса айни пайтда ижрога қаратилган. Мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилиши ва фуқароларнинг розилигини олишда капитан Достонбек Ғуломовнинг муносиб ҳиссаси бор.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.