Маълумки, 2023-йилнинг 22 декабрида Президентимиз Шавкат Мирзиёэв раислигида Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда давлатимиз раҳбари қатор йўналишлар бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмда «Ватанга хизмат – олий фазилат» мавзусида бўлиб ўтган семинарда мазкур йиғилишнинг мазмун-моҳияти ҳарбий хизматчиларга етказилди. Унда республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари ўринбосари, “Маънавият фидоийси” кўкрак нишони соҳиби Шавкат Тўйчиэв иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 

Фарҳод ЭРКИНОВ,

маёр.