Хизмат жойи – Қоровул қўшинлари

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида йигитлик бурчини ўтаб қайтган ёшларнинг аксарияти хизматни контракт асосида давом эттиришга астойдил ҳаракат қилишади.

– Армияда ҳарбий хизмат йигит кишини тартиб интизомга ўргатиб, кейинчалик ҳаёт­да асқатадиган билим ва кўникмаларни беради. Жисмоний ва руҳимизни чиниқтириб, тоблайди, ота-онага нисбатан меҳр-оқибат туйғуларини янада кучайтиради, – дейди Андижон шаҳридаги 7553-ҳарбий қисм сексия командири, кичик сержант Сарвар Эргашов.

– Бизнинг жамоамизда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган йигитлар бор, – дейди ҳарбий қисм командири вазифасини бажарувчи, маёр Музаффар Жамолов. – Айниқса, маёр Шукурлло Абдураззоқов, лейтенант Хуршидбек Бозоров, ИИИ даражали сержантлар – Файзуллахон Ҳожихонов ҳамда Жаҳонгир Мирзакаримов, ИИ даражали сержант Ойбек Юлдашев, И даражали сержант Мавлонбек Ботиров каби ҳарбий хизматчилар бошқаларга ўрнак бўлиб, ўз хизмат мажбуриятларини аъло даражада уддалаб келишмоқда.

Бўлинмада самарали хиз­мат қилиш ва маданий дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Қарийб, икки минг нусхага тенг китоб фонди бўлган кутубхона фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу зиё масканида китоблардан ташқари, газета ва журналларнинг янги сонларини ҳам ўқиб бориш мумкин. Спорт ихлосмандлари учун кичик сузиш ҳавзаси, волейбол майдони ва тренажорлар мунтазир. Устоз-шогирд анъанаси ҳам кенг йўлга қўйилган бўлиб, ёш аскарлар тажрибали ҳарбий хизматчиларга бириктирилган.

Йўналишлар бўйича илғорларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган танловлар ёш аскарларнинг касб маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқларини иш билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил бошидан ҳозиргача

8 нафар аёл ўз мутахассислиги бўйича ишли бўлишди. Аксарият болажонлар Андижон вилояти ИИБ тасарруфидаги «Пахтаой» Мтмга боришади.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.