Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-маёр Даврон Назармуҳамедов Ғиждувон туманининг 3-секторига қарашли “Бештуво” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов, туман сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари қатнашди.
Сайёр қабул давомида 60 нафардан ортиқ фуқаро 25 га яқин мурожаат билан иштирок этишди. Мурожаатларнинг аксариятини даволанишда амалий ёрдам бериш, ички ишлар органларига ишга кириш, электр таъминоти, имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, мотосикл олиб беришда амалий ёрдам, бир марталик моддий ёрдам ажратиш билан боғлиқ бўлди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, қабул давомида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Бундан ташқари, 3 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, 2 нафар фуқарога электромотосикл олиб берилди. Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиниши вақт талаб этадиган мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Уларни ҳал этиш бўйича масъул идоралар раҳбарларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
