Мамлакатимизда ҳукм сураётган аномал совуқ фуқаролар ўртасида турли хавотирларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай синов олдида ўзимизни йўқотмасдан ақл билан иш туцак, фойдадан ҳоли эмас.

Наманган шаҳар 3-сектор ҳудудидаги "Чорсу" дехқон бозори шаҳар марказида жойлашган. Наманган шаҳар ИИБФМБ бошлиғи, подполковник Ғ. Раҳматуллаев "Чорсу" деҳқон бозорида ўрганиш олиб борди. Нарх-навони барқарор ушлаш, шунингдек, совуқ хавфи сабабли фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида савдо расталарининг чидамлилик холатлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган ходимларга ҳушёрликни оширишлари учун, ҳар 10-15 дақиқада вазият бўйича навбатчилик қисмига ахборот бериш бўйича йўриқномалар берилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти