Олтинсой туманидаги «Жобу 1» маҳалласида яшовчи Санжар Тоиров (исм-шарифи ўзгартирилди) «Одноклассники.ру» ижтимоий тармоғидаги профили орқали турли диний ақидапарастлик ғояларига йўғрилган видеоматериалларни виртуал дўстлари орасида тарқатади. Унинг бу ҳаракати ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида аниқлангач, тарқатилган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани маълум бўлди.
Қонунларимизга кўра, бундай маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқлангани сабабли С.Тоировга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Аваз РАҲИМОВ,
Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ ЎМИБ терговчиси, маёр.
