– Бугун жиноятларни «иссиқ изида» фош қилиш, ашёвий далилларни тезкорлик билан тадқиқ этиш жараёнларига замонавий технологиялар кенг жорий этилмоқда, – дейди вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бошлиғи, подполковник Умиджон Халиков. – Вазирлик раҳбариятининг ташаббуси билан яқинда Тошкент шаҳри, Фарғона, Самар­қанд, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларидаги эксперт-кримина­листика марказларига халқаро тажрибада синовдан ўтган ва ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган хромато-масс-спектрометр ускунаси олиб келиб ўрнатилгани ҳам фикримизга мисол бўла олади.

Марказ раҳбарининг қайд этишича, июн ойида марказ базасида янги олиб келинган ушбу замонавий ускунани ишлатиш борасида ўқув курслари ташкил этилиб, унга халқаро мутахассислар ва юқоридаги вилоят мутахассислари жалб қилинган.

Литва Республикаси Полит­сия департаменти комиссари Звиронайте Изолда томонидан олиб борилган ўқув курсларида соҳа ходимларининг замонавий ускунадан фойдаланиш борасидаги билимлари бойитилди.

 – Илгари ашёвий далил тариқасида олинган гиёҳванд­лик, психатроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг таркиби­ни тадқиқ этиш ва хулоса олиш учун уни пойтахтга юборардик, – дейди марказ бошлиғи. – Энди ушбу имконият ўзимизда пайдо бўлди. Ҳозирда нафақат Фарғона вилоятидаги, балки водийнинг учта вилояти бўйича ҳам таҳлилларни шу ерда ўзимиз амалга оширяпмиз.

Ўз мухбиримиз.