Бухоро шахрининг тарихий қисмида бошланган ободонлаштириш ва санитария холатини яҳшилаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бу ишларда шаҳарнинг барча корхонаю ташкилотлари билан биргаликда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари хам жонбозлик кўрсатишмоқда.
ИИВ Ҳалқаро аэропортларда ҳавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Бухоро” ҳалқаро аэропортида ҳавфсизликни таъминлаш алохида баталъони хам бундай савобли ишга хисса қўшмоқчи бўлишди. Яқинда ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, маёр Шерзод Ниёзов бошчилигидаги бир гурух харбийлар Бухоро шаҳридаги Ғойибато ҳамда Тали асбоб қабристонларида ҳашар ўтказишди.
– Шаҳримизда 41 та қабристон бўлиб, айни пайтда барчасида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди шахар ободонлаштириш бошқармаси қабристонларни сақлаш участка бўлими бошлиғи Абдухафиз Пўлатов биз билан сухбатда. – Хашар тадбирларида сектор раҳбарлари бошчилигида барча корхона ва ташкилотлар жалб қилинган. Бунда харбийларимиз ва вилоят Ёшлар иттифоқи сардорлари ташаббус кўрсатишмоқда. Улар қабристондаги йўлакларни эпақага келтириб, шағал билан текислашди. Қабристон атрофидаги ариқларни тозалашиб, манзарали ниҳоллар ўтқазишмоқда.
Мирзоқул АХАДОВ,
“Постда” муҳбири.
Бухоро вилояти.