Урганч шаҳри ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шахсий таркиби ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида асосий эътибор жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қидирувдаги шахсларни аниқлашга қаратилди. Шунингдек, маҳаллаларда ўтказилган тарғибот тадбирларида ўғирлик, гиёҳвандлик, фирибгарлик, одам савдоси, терроризм каби жиноятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор берилди.
Тадбир давомида шаҳар ҳудудидаги чўмилиш хавфли бўлган очиқ сув ҳавзаларида профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказилди ва ушбу ҳудудларга “Чўмилиш тақиқланади!” тарғибот баннерлари ўрнатилди.
Профилактик тадбир давомида ресторанлар, барлар, тунги клублар, компютер заллари каби кўнгилочар масканлар ҳам ўрганиб чиқилди. Ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида қонун талабларига риоя этмаган шахслар ҳамда маскан раҳбарларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
