Айни кунларда Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири доирасида самарали ишларни амалга оширмоқда.

Бу борада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ҳамда патрулъ-пост хизмати ходимларидан иборат “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, улар Урганч, Хива темир йўл вокзаллари ҳамда “Ҳазорасп”, “Питнак” темир йўл бекатларида хизмат фаолиятини давом эттиришяпти.

Тадбир давомида асосий эътибор, темир йўл изларига яқин бўлган маҳаллалардаги ҳар бир хонадонда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Шунингдек, пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда олиб юриш ва ундан фойдаланишнинг салбий оқибатлари юзасидан аҳоли яшаш пунктлари, умумтаълим мактаблари ҳамда савдо шаҳобчаларида профилактик-тарғибот ишлари олиб борилмокда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.