Гулистон шаҳридаги Улуғобод маҳалласида “Хавфсиз маҳалла” тизимини жорий этишга бағишланган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Унда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари – жамоат ҳавфсизлиги хизмати бошлиқлари ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва бўлинма раҳбарлари иштирок етишди.

Тадбирда таъкидланганидек, вилоятда 91 та маҳалла “қизил” тоифага киритилган. Уларда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан кичик ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Жиноят келтириб чиқарувчи ҳамда жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилган. Семинарда ушбу тоифадаги шахслар билан профилактик чора-тадбирларни олиб бориш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.