Маълумки, об-ҳавонинг совиб бориши билан аҳоли яшаш хонадонлари, ташкилотларда иситиш воситаларидан фойдаланиш кўлами ошади. Бу жараёнда ҳамма ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя қилади деёлмаймиз. Қўлбола иситиш воситаларини ишлатаётган, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмайдиганлар ҳам учраб туради. Бу эса кўнгилсиз вазиятларни келтириб чиқаради. 

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7253-ҳарбий қисмда ташкил этилган тарғибот тадбирида ана шулар ҳақида сўз борди. Шахсий таркибга газ печларини ёқиб назорациз қолдирмаслик, ёш болаларга ёндирувчи воситаларни бермаслик, қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланмаслик юзасидан тушунчалар берилди. Шу билан бирга, мутахассислар фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ҳаракатланиш бўйича зарур кўрсатмаларни айтиб ўтди.

Ўз мухбиримиз.