Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Раънохон Қодирова ички ишлар органларида иш бошлаган ёш ходималар, уларнинг мураббийлари ва ота-оналари билан суҳбатлашди.
Суҳбатларда хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, касбий маҳоратни ошириш юзасидан зарур тушунчалар берилиб, вазирликнинг соҳага оид тегишли буйруқ ва кўрсатма талаблари етказиляпти.
Бундан ташқари, ходимларнинг яшаш шароити, оиласининг ижтимоий-маънавий муҳити “ходимбай” усулида ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур амалий ёрдам бериш чоралари кўриляпти.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
