Жиззах вилояти Ғаллаорол туман ИИБ ҳамда республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг Жиззах вилояти бўйича вакиллик органи ўртасида меморандум имзоланди. Шу муносабат билан туман Иибда уюштирилган тадбир аввалида мамлакатимиз раҳбарининг 2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Мазкур меморандум асосида инглиз тилини ўрганиш истагини билдирган 30 нафар ходим бу йўналишдаги курсда таълим оладиган бўлди. Тадбирда тингловчилар астойдил ҳаракат қилишса 6 ойда Б1, бир йилда Б2 даражасида тилни ўзлаштиришлари мумкинлиги маълум қилинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
