Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 25-августидан 25-сентабр кунига қадар «Хотин-қизлар орасида фирибгарлик жиноятининг олдини олиш» ойлигини ўтказиш белгиланган эди.
Мазкур ойлик доирасида Нукус шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиника ходимлари учун «Фирибгарликка йўл йўқ» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фирибгарлик жинояти ва турлари, унинг салбий оқибатлари аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, фирибгарларга алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги буклетлар тарқатилди.
Муассаса ичкарисига фирибгарликдан огоҳ бўлиш зарурлигини эслатиб турувчи баннерлар ўрнатилди.
Айжамал НАМЕНОВА,
подполковник.
