Тадбир


Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби учун ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Сабаби, байрам куни бошқармада замонавий ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулла Бозоров иштирок этиб, соҳа ходимларини касб байрами ҳамда янги кутубхона биносининг очилиши билан самимий табриклади.

Мазкур ахборот-кутубхона марказида 5500 тадан зиёд турли жанрдаги сара китоб­лар жамланган. Кутубхона замонавий кўриниш ва дизайнга эга бўлиб, китобларни босма ва электрон шаклда ўқиш имконияти мавжуд.

Эндиликда ходимлар бўш вақтларида ушбу зиё масканидаги илмий, сиёсий, тарихий ва бадиий адабиётларни бемалол мутолаа қилиши мумкин. Кутубхона соҳага меҳнати синган фахрийлар учун ҳам доим очиқ бўлади.

 

Абдувосит СИДИҚОВ,

«Постда» мухбири.

Фарғона вилояти.