Фарғона вилояти Бағдод тумани Ички ишлар бўлимида “Интизом ойилиги” доирасида ходимларининг ота-онаси ҳамда оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳар бир ходим хизмат фаолиятида тартиб-интизомга қатъий амал қилиши кераклиги, бу эса муваффақиятга замин бўлиши таъкидланди. Ички ишлар органи ходими муомала маданиятида бошқаларга ўрнак бўлиши, тамагирлик ва порахўрлик каби иллатлардан йироқ юриши кераклиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир якунида хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.
“Интизом ойлиги” доирасида туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати ҳам мазмунли бўлди. Малакали психолог Ғўзал Алиэва иштирокидаги “Шахсни маънавий соғломлаштириш, маънавий таҳдидларни бартараф этиш ҳамда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш” мавзусидаги психологик тренинг тадбирнинг юқори савияда ўтишига хизмат қилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
