Яқинда бир нечта фуқарони Германия давлатига ишга жўнатаман, дея фирибгарлик билан улардан пул олган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар беради.

Маълум бўлишича, Элликқалъа туманида яшовчи 1989 йили туғилган Ш.Ш. Хоразм вилоятида яшовчи М.У.ни “Интернатионал Жоб Организатион” хусусий бандлик агентлигининг Қорақалпоғистон филиали орқали Германия давлатига ишга жўнатишга ваъда беради. Бунинг эвазига унинг 5800 АҚШ доллари пулини олади. Худди шу тарзда Хоразм вилоятида яшовчи С.Х.нинг 3500 АҚШ доллари, Беруний туманида яшовчи Д.Б.нинг 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик билан қўлга киритади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Азамат Пирниязов,

“На посту” мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.