Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ҳамда Аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш маркази ходимлари ўзаро ҳамкорликда Нурота туманида тарғибот тадбири ташкил этишди. Туман халқ таълими бўлимида ўтказилган тадбирда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда содир этилган жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари муҳокама марказида бўлди. Мазкур мавзуга доир видеолавҳа намойиш этилди. 

Йиғилиш сўнгида қатнашчиларга ўғрилик, фирибгарлик каби жиноятлардан огоҳлантирувчи ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраганда мурожаат қилиниши лозим бўлган ишонч телефони рақамлари ёзилган буклет, флаэр ва плакатлар тарқатилди. Шу куни Нурота туманида яшовчи 2 та низоли оиланинг келишмовчилик сабаблари ўрганилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

"Постда" мухбири.

Навоий вилояти.