Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар жамоатчилик кенгашинининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда гендер тенглигига доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ҳамда аёлларнинг мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлардаги иштирокини кучайтириш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга оид масалалар кўриб чиқилди. 

Йиғилиш давомида Жиззах вилояти ИИБ хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳақида маълумот берилди. Шу куни Жиззах вилояти ички ишлар органларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар “Донор қони ҳаёт бахш этади” шиори остида ўтказилган аксияда ҳам қатнашдилар.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.