Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул инспекторлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллалари бўйлаб “хонадонбай” тизими асосида аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, ҳудудларда ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ва туман прокуратураси ҳамкорлигида тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, Адлия ва ФҲДЁ раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг инспектор ҳамда етакчи психологлари ҳамда имом-хатиблар ва масъул тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Д.КОМИЛОВА,
Бухоро вилояти.
