Урганч давлат университетида талабалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Урганч тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Ш.Ботирова иштирок этиб, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш юзасидан тушунтиришлар берди.
Учрашувда талабалар кун тартибидаги мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
