Яккасарой тумани 3-сектор ҳудудидаги “Юнус Ражабий” маҳалла гузарида хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамсиев, туман ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Алишер Муродов ва бошқа идора масъуллари ҳамда “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан хотин-қизлар фаолларига, ҳоким ёрдамчиларига ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқлар бериб ўтди. Шунингдек, 8 нафар хотин-қизга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинаси ва оверлок топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
