Фарғона вилояти ИИБ ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон психологлари” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда ички ишлар органларида хизмат қилаётган психологлар, инспектор-психологлар, шунингдек, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда таълим соҳасида фаолият юритаётган психологлар иштирок этди.

Семинар давомида долзарб мавзулар ўртага ташланди. Ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда психологларнинг ролини оширишга эътибор қаратилди. Интерактив усуллар ёрдамида меҳнат жамоасининг фикрини ўрганиш, ёш авлодни мустақил фикрлаш кўникмасини ошириш борасида замонавий усуллардан фойдаланиш юзасидан машғулотлар олиб борилди.

Семинар якунида Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда университетнинг салоҳиятли, етук мутахассислари кўмагида ички ишлар органларида психологик хизматни ривожлантириш кўзда тутилган.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.