Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Андижон шаҳрида жойлашган 7553-ҳарбий қисм осойишталик посбонлари томонидан 14-январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, мазкур ҳудуддаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилоти еткачиси, лейтенант Б. Латипов ва бошқалар ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлаш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашув сўнгида маҳалла вакиллари ўзларининг қимматли вақтини аямасдан келганликлари учун она Ватанимиз ҳимоячиларига миннатдорлик билдиришди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
