Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун қўшалоқ байрам бўлди.
Қарши шаҳридаги “Насаф” ўйингоҳида бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиб, жамоат хавфсизлигини муносиб таъминлаб келаётган профилактика хизмати, ППХ ва ЖЦБ ППХ баталъони ҳамда ТВБСО ходимларига хизматда фойдаланиш учун “Равон-3”, “Нива”, “Дамас” автомобиллари, “Исузи” автобуси ва бошқа махсус хизмат автомашиналари топширилди.
Хизмат автомашиналари вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари – полковник А.Алланазаров, подполковник У.Яхшиэв ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ бошлиғи, подполковник А.Юсупов тантанали равишда топширди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
