Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани ҳамда вилоят ИИБ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ярим йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Матбуот анжуманида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов тизимда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, соҳани “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник У.Утаев томонидан коррупцияни олдини олишга қаратилган янги лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.
Матбуот анжумани сўнгида ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга бошқарма бошлиғи ва тегишли соҳавий хизмат масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
