Шеробод тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида 2 нафар назорат остидаги шахс иш билан таъминланди. 2 нафар назоратда турган ёшга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқиш учун йўлланма берилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.